Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» Ўзбекистонга келади

«Манчестер Юнайтед» Ўзбекистонга келади

Фото: «Sports.ru»

1979 йил 11 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби авиаҳалокатга учраб, ўзбек халқи ўзининг жонажон футболчиларидан айрилган. Афсуски, бу футбол тарихидаги ягона авиаҳалокат эмас.

ЎФА хабарига кўра, бундай фожеалар бошқа жамоалар билан ҳам рўй берган. Қуйида авиаҳалокатга учраган футбол жамоалари рўйхати билан танишишингиз мумкин:

4 май 1949 йил —«Торино» (Италия)
6 февраль 1958 йил — «Манчестер Юнайтед» (Англия)
16 июль 1960 йил — Дания терма жамоаси
3 апрель 1961 йил — «Грин Кросс» (Чили)
26 сентябрь 1969 йил — «Стронгест» (Боливия)
31 декабрь 1970 йил — «Эйр-Ликвид» (Жазоир)
11 август 1979 йил — «Пахтакор» (Ўзбекистон)
8 декабрь 1987 йил — «Альянса Лима» (Перу)
7 июнь 1989 йил — Голландия футболчилари
27 апрель 1993 йил — Замбия терма жамоаси
28 ноябрь 2016 йил — «Шапекоэнсе» (Бразилия)

Маълум бўлишича, Ўзбекистон футбол ассоциацияси авиаҳалокатга учраган футбол жамоалари хотирасини ёд этиш мақсадида Халқаро хотира турнирини ташкил этиш ғоясини илгари сурган.

Фото: ЎФА Матбуот хизмати

ЎФА «Манчестер Юнайтед»нинг россиялик собиқ футболчиси Андрей Канчельскисга қарашли «Халқаро хайрия фонди» билан ҳамкорликда шу йилнинг июль-август ойларида Ўзбекистонда Хотира турнирини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Мазкур мусобақага авиаҳалокатга учраган барча жамоалар вакиллари таклиф этилади ва бутун Ўзбекистон бўйлаб улар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Мазкур Хотира турниридан хайрия мақсади ҳам кўзланган бўлиб, учрашувлардан тушган маблағлар авиаҳалокатга учраган футболчилар оила аъзоларига тақдим қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг