Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед»нинг ёш футболчиси саратонни енгди

«Манчестер Юнайтед»нинг ёш футболчиси саратонни енгди

Фото: manutd.com

«Манчестер Юнайтед»нинг ёшлар жамоаси ҳимоячиси — 19 ёшли Макс Тэйлор онкологик хасталикни енга олди. Кимётерапиядан яхши ўтди, ҳозир тикланиш жараёнида. Бу ҳақда клубнинг расмий сайти хабар берди.

— Менга биринчи кунданоқ ёрдам қўлини чўзган жамоамдан миннатдорман. Касаллик билан курашишда оила аъзоларим берган кўмакни эса сўз билан таърифлашга ожизман, — деди ёш футболчи.

Қолаверса, у оёққа туришида бевосита иштирок этган Кристи шифохонаси ҳамда хайрия ташкилотига миннатдорлик сўзларини йўллаган.

Хабар берилишича, илгари Данн фамилияси остида ўйнаган Макс Тэйлор охирги икки мавсумда премьер лиганинг 18 ёшгача бўлганлар биринчилигида 27 маротаба майдонга тушган. Унинг номи жамоанинг UEFA Ёшлар лигасидаги қайдномасига ҳам бир неча бор киритилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг