Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Маскерано «Барселона»дан кетмоқда. У нега бундай қарорга келди?

Маскерано «Барселона»дан кетмоқда. У нега бундай қарорга келди?

Фото: «Sports.ru»

— Хавьер Маскерано Ла-лигада 2015/2016-йилги мавсумда 2694 дақиқа, 2016/2017-йилги мавсумда 1916 дақиқадан бироз кўпроқ вақт ўйнади. Ўтган йилнинг май ойидаёқ «Барселона»даги фаолиятини якунлаш ҳақида ўйлай бошлади. У жамоанинг янги футболчиси Самуел Умтити билан рақобатлаша олмаётган эди.

— Маскеранонинг шартномаси муддати 2019 йилнинг охиригача бўлиб, унга кўра йилига 5,5 миллион евро маош оларди. Компенсация миқдори эса 100 миллион еврони ташкил этарди. Клуб бу шароитларни 33 ёшли футболчи учун идеал деб ҳисоблади.

— Ноябр ойининг охирида Маскерано раҳбарият билан учрашиб, қишки трансфер мавсумида қўйиб юборишларини илтимос қилди. «Барселона»дагилар футболчининг илтимосини рад этиб, унинг тажрибаси жамоа учун муҳим эканини эслатишди. Маскерано мавсум давомида атиги 12 ўйинда майдонга тушган бўлса-да, аслида жамоанинг тўртинчи рақамли марказий ҳимоячиси ҳисобланади.

Фото: «Sports.ru»

— Жараённи тезлаштириш учун Маскерано ошкора тарзда «Барселона» фаолиятини давом эттириш учун ёмон вариант эканлигини эълон қилди. «Мен яқинда клубдан кетишим ҳақида айтдим. Ҳеч кимни айбламайман. Етакчилик ролини йўқотдим. Доимий ўйин амалиётининг етишмаслиги натижасида сўнгги ойларда жароҳат олдим. Олдин ҳеч қачон бундай воқеа содир бўлмаган эди», — деган у.

— Айнан ўша кунларда Маскеранонинг клубдаги асосий рақобатчиси жароҳат олди. Умтити мушаклари шикастлангани сабабли бир ойдан ортиқ вақтини тикланиш билан ўтказди. «Барселона» клуби вакили Гилермо Амора Маскеранога ҳурматини сақлаган ҳолда, биргина футболчи деб клуб ўз манфаатидан воз кечмаслигини билдирди.

— «Барселона» Маскеранога февралгача кутишни таклиф қилди. Ўша пайтда футболчининг агенти аргентиналик мураббий Пауло Соуза бошқараётган Хитойнинг «Тянцзин Цюанцзян» клуби билан музокара олиб борарди. Маскерано Осиё футболига мослашиш ва 2018 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўриш учун вақт керак бўлишини айтиб, жамоани иложи борича тезроқ тарк этишни хоҳлади.

Фото: «Sports.ru»

— 23 январга келиб Умтити деярли тикланди ва «Барселона» Маскерано учун хайрлашув базмини ташкил қилди. Маскерано ўша пайтда Хитойдаги йўналишини ўзгартирди. Энди у Мануэл Пеллегрини ишлайдиган «Хебей Чайна Форчун»га ўтишга тайёргарлик кўрарди.

— Энди «Барселона» Маскеранони шошилтира бошлади. «АS»нинг хабарига кўра, клуб футболчидан имкон қадар тезлик билан барча ташкилий ишларни тамомлаб, 28 январга қадар Филипе Коутинога 14-рақамни бўшатиб беришни сўради.

— 24 январ куни Хитойнинг «Хебей Чайна Форчун» клуби расмий сайти Хавьер Маскеранони сотиб олганини эълон қилди. Маълумотларга қараганда, 2 йилга мўлжалланган трансфер қиймати 5,5 миллион еврога тенг. Бу вақтда футболчи 19 миллион евро маош олади.

— Кеча Испания кубоги доирасида «Эспаньол»га қарши баҳсдан олдин Маскерано «Камп Ноу» стадионида жамоа ва мухлислар билан хайрлашди. У «Барселона» сафида 334 та ўйинда майдонга тушди, 18 та совринни қўлга киритган ҳимоячи клуб учун битта гол урган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг