Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мбаппе «Барселона»да?

Мбаппе «Барселона»да?

«Барселона» президенти Жоан Лапорта келажакда «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе билан шартнома имзоламоқчи.

Франциялик футболчи «Реал»га ўтишга яқин турибди, бироқ журналист Марио Торрехоннинг сўзларига кўра, Лапорта ўз атрофидагиларга Мбаппе билан шартнома имзолашга ҳаракат қилишини айтган.

— Лапортанинг Килиан Мбаппени «Реал»дан тортиб олмоқчи экани худди Мессини қайтариш ғояси кабидир. Бу ғалати ва имконсиздек, – деди Торрехон.

Килианнинг парижликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзида якунига етади.

Жорий мавсумда франциялик футболчи «ПСЖ» сафида барча турнирларда 16 та ўйин ўтказиб, 7 та гол урди ва 11 та голли узатмани амалга оширди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг