Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мбаппе ва Салоҳ — «30 гача 30»да

Мбаппе ва Салоҳ — «30 гача 30»да

Фото: Ronaldo.com

Жаҳон футболи юлдузлари Килиан Мбаппе («Пари Сен-Жермен») ва Муҳаммад Салоҳ («Ливерпул») «Forbes»нинг «30 гача 30» Европа рейтингига киритилди.

Ушбу рўйхатга профессионал ҳамжамиятда спорт йўналишида 30 ёшигача эътирофга сазовор бўлган 30 киши киритилган.

Жорий мавсумда 23 ёшли Мбаппе «ПСЖ» таркибида 43 ўйинда 35 гол уриб, 23 та голли узатма амалга оширди. 29 ёшли Салоҳ эса «Ливерпул» учун 46 ўйин ўтказиб, 30 гол, 15 ассист муаллифи бўлди.

Мбаппе ва Салоҳ қаторида, рўйхатда бошқа таниқли спортчиларнинг ҳам номлари келтирилган: «Юта» жамоаси баскетболчиси Руди Гобер, «Феррари» пойгачиси Шарл Леклер, теннисчилар Эмма Радукану ва Ига Швентек, паралимпиячи-чанғичи Дмитрий Суярко, велоспортчи Шарлотт Уортингтон, киберспортчилар Мичаэла Линтруп ва Александр Костилев, эшкак эшувчи Белла Коллинз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг