Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мбаппе: иштаҳа ва иқтидор...

Мбаппе: иштаҳа ва иқтидор...

Фото: «Global Look Press»

«Mediapart» ахборот-портали 2017 йилнинг ёзида 19 ёшли Килиан Мбаппенинг «Монако»дан ПСЖга трансфери жараёнидаги айрим тафсилотларни ошкор қилди.

Ўшанда ёш иқтидор пойтахт клуби раҳбарларидан жами 55 миллион еврони ўз ичига олган беш йиллик шартнома талаб қилади. Бундан ташқари, мабодо, молиявий «фейр-плей» сабаб ПСЖ клуби УЕФА чемпионлар лигасидан четлатилгудек бўлса, қўшимча товон пули тўлаши, агар «Олтин тўп» соҳибига айланса, жамоанинг энг кўп маош олувчи ўйинчисига айланиши керак. Шунингдек, ўзига шахсий самолёт ажратиш ҳам мақсадга мувофиқлигини қўшимча қилган.

Футболчининг шу тариқа катта талаблар қўйиши бежиз эмас: ўша пайтда ёрқин ўйинлари билан барчани лол қолдираётган ёш французга Мадриднинг «Реал» клуби ҳам жиддий қизиқиш билдириб, унинг учун 214 миллон ерво тўлашга тайёр эди-да. Париж клуби футболчининг маош борасидаги барча талабларини тўла, бошқаларини эса қисман қаноатлантиради. Натижада Мбаппе жамоада бир йил ижара асосида ўйнагач, 180 миллион евро эвазига клубнинг тўлақонли аъзосига айланди.

Яқинда «CIES Football Observatory» компанияси футболчиларнинг трансфер нархларини эълон қилди. Унга кўра, Мбаппенинг нархи 216,5 миллион еврони ташкил этади. Айни пайтда кимсан Роналду ёки Мессининг нархи ҳам бунчалик баланд эмас. Демак, иштаҳа ҳам иқтидорга яраша экан-да.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг