Меҳрга ташна болаларни қўллаш учун футбол-хайрия ўйини бўлиб ўтади

Меҳрга ташна болаларни қўллаш учун футбол-хайрия ўйини бўлиб ўтади

Фото: «Championat.asia»

21 январь куни Тошкентдаги «Ёшлик» спорт залида футбол-хайрия учрашуви бўлиб ўтади.

Жамила Ибрагимова томонидан асос солинган «Подари добро» («Меҳр совға қил») гуруҳи ҳамда 23-меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларига футболдан сабоқ бериб келаётган Жамшид Асадов томонидан ташкил этилаётган хайрия ўйинида айнан меҳрга муҳтож болалар ҳам тўп суради.

Режага кўра, футбол учрашувида Тимур Назаров бошчилигидаги қандли диабет касаллигига чалинган болаларни қўллаб-қувватловчи «AFC DIASA» жамоаси ҳамда 23-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларидан иборат бўлган «FKDM-23» жамоалари залга чиқиб келади.

Болаларга бирор совға, ўйинчоқ ёки хайрия қилиш ниятида бўлганлар қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилиши мумкин: +99897 3440611 ва +99891 1917993.

Футбол-хайрия учрашувини томоша қилиш бепул.

Фото: «Championat.asia»