Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мексикалик дарвозабон рақиб дарвозасига узоқдан гол киритди (видео)

Мексикалик дарвозабон рақиб дарвозасига узоқдан гол киритди (видео)

Фото: Saul Molina/ZUMAPRESS.com globallookpress.com

Мексика чемпионатининг 19-турида «Гвадалахара» ва «Веракрус» тўқнаш келди.

Ҳисоб «Гвадалахара»нинг фойдасига 2:1 бўлиб турган бир пайтда, ўйиннинг охирги дақиқаларида жамоасига ёрдамлашиш учун «Веракрус» дарвозабони рақиб жарима майдони томон югуради. Бурчак зарбаси ўйинга киритилганидан сўнг тўпни эгаллаб олган «Гвадалахара» дарвозабони Хосе Родригес бемалол вақтни чўзса ҳам бўларди. Бироқ у ўйин тақдирини биратўла ҳал қилиб қўя қолди: тўпни тўппа-тўғри рақиб дарвозаси томон тепади, бутун майдонни кесиб ўтган тўп дарвоза тўридан жой олади.

Шу тариқа учрашув 3:1 ҳисобида майдон эгаларининг ишончли ғалабаси билан тугади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг