Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Абдумажид Аҳмедов

Тақдирга ишонганимдан мана шу ёзаётганларим сизгача етиб боришидан умидворман. Ризқ деб аталмиш бебаҳо нарсадан сиқмаганига шукр...

Мени ранжитган «Навбаҳор»га мухлислар қайтмоқда

Мени ранжитган «Навбаҳор»га мухлислар қайтмоқда

«Навбаҳор» – «Локомотив» ўйинидан сўнг.

Фото: «Pfcnavbahor.uz»

Суперлиганинг 3-туридан ўрин олган «Навбаҳор» – «Локомотив» ўйинида 2018 йил учун рекорд натижа қайд этилди. Шу куни Намангандаги марказий стадионга 25300 нафар мухлис келди. Бу ҳозирча жорий мавсумдаги рекорд натижадир.

Ана шу маълумотни интернет орқали ўқиб эски хотиралар ёдга тушди. Тажрибали футбол ишқибозлари Наманганнинг «Навбаҳор» жамоаси қандай кучга эга бўлганини яхши билишади. Ўз вақтида миллий терма жамоамизнинг етакчи футболчилари Геннадий Денисов, Фарҳод Магометов, Абдуқаҳҳор Маъруфалиев, Олег Шацких, Олег Беляков, Зафар Мусабоев, Тоҳир Мадраҳимов, Сервер Жепаров, Леонид Кошелёв, Анвар Солиев шу жамоада ўйнашган.

1996 йилги мавсум наманганлик мухлисларнинг ёдидан кўтарилмагани аниқ. Зеро, ўша йили жамоа шу пайтгача ягона бўлиб келаётган чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган. Чемпионат якунланишига бир тур қолганда «Навбаҳор» ўз майдонида «Янгиер»ни қабул қилиши лозим эди. Борди-ю жамоа ғалаба қозонса, тарихда биринчи марта Ўзбекистон чемпиони деган шарафли унвонни қўлга киритар, очко йўқотса, Фарғонанинг «Нефтчи»сини олдинга ўтказиб юбориши мумкин эди.

Кечагидек ёдимда, вазифа 1996 йилнинг 28 октябрида кутилганидан ҳам аъло даражада бажарилди. Ўйин 5:1 ҳисобида наманганликлар фойдасига ҳал бўлди. Жамоа чемпион деган номга ўз уйида, 55 минг мухлиснинг кўз ўнгида эришди. Айнан шу куни ўрнатилган рекорд ҳозиргача янгилангани йўқ. Яъни, шу кунгача Ўзбекистон чемпионати ўйинига 55 минг мухлис ташриф келмаган.

Ушбу ўйиндан сўнг жуда хафа бўлганман. Чунки 1:5 ҳисобида мағлуб бўлган «Янгиер» жамоасининг ашаддий мухлиси эдим. «Навбаҳор» мухлисларини Наманганга катта футбол қайтаётгани билан, «Навбаҳор» клубини эса стадионга ашаддий мухлислари қайтаётгани билан табриклайман!

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг