Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси 2018 йилда эришиши мумкин бўлган 5 тарихий натижа

Месси 2018 йилда эришиши мумкин бўлган 5 тарихий натижа

Лионел Месси.

Фото: «Mundo Deportivo»

Аргентина терма жамоаси ва «Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси янги йилда бир қанча рекордларни янгилаши ва тарихий натижаларни қайд этиши мумкин.

Европа чемпионлар лигасида 100 гол

Аргентиналик футболчи бу натижага анча яқин келиб қолган: ҳозирча унинг ҳисобида ЕЧЛда 97 гол бор. Еврокубокларда Месси 100 та гол уришга эришган (Суперкубокларда 3та голи бор).

Пичичи ва «Олтин бутса»

Месси Ла Лига ва Европанинг энг яхши тўпурари бўлиш учун яхши имкониятни сақлаб турипти (17 ўйинда 15 гол). Агар яна тўпурарликка эришса, бу унинг бешинчи "Олтин бутса"си бўлади. Яққол рекорд натижа бу.

Ниҳоят «Челси» дарвозасига гол уриши мумкин

Лео шу вақтга қадар Лондон клуби билан кечган 8 ўйинда гол ура олмаган. Феврал ва март ойида «Барселона»  ЕЧЛ плей-оффида «Челси»га қарши баҳс олиб боради. Бу ўйинларда Лео «қарғиш»дан қутилиши мумкин.

Гривзнинг афсонавий рекордини янгилаш

«Барселона» ҳужумчиси Испания чемпионатида 364та гол урди. Мессига Европанинг  топ-5 чемпионатлари тўпурари Гривз (366)га етиб олишига атига 2 гол қолди.

Ла Лиганинг барча жамоасига гол уриш ва Раулни ортда қолдириш

Леога битта «Жирона» дарвозасига  гол киритиш қолди, холос. Шунда у ушбу мавсмда Ла Лигада қатнашаётган барча жамоаларга гол урган бўлади. Агар у чемпионатнинг 25-турида буни уддалай олса, Месси фаолияти давомида гол урган Ла Лига иштирокчи жамоалари сони 36тага етади. «Реал» афсонаси Раул ўз вақтида 35 жамоани «хафа» қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг