Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси 5-бор «Олтин бутса»ни қўлга киритди — бу рекорд

Месси 5-бор «Олтин бутса»ни қўлга киритди — бу рекорд

Фото: «Football.ua»

Мавсум якунларига кўра, «Барселона» етакчиси Лионель Месси нафақат Испания чемпионатининг энг яхши тўпурари, балки Европанинг ҳам энг сермаҳсул ўйинчисига айланди.

Аргентиналик футболчи Ла Лига доирасида 36 та ўйинда майдонга тушиб, 34 та гол киритди. Шундай сермаҳсул ўйин кўрсатган Месси Европа чемпионатларининг энг яхши тўпурарига топшириладиган «Олтин бутса» соҳибига айланди. У жами 68 очко тўплаб, «Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳни ортда қолдирди.

Даъвогарлар ўнлиги қуйидагича кўриниш олди:  

  1. Лионель Месси (Барселона) — 34 гол (68 очко);
  2. Муҳаммад Салоҳ (Ливерпуль) — 32 (64);
  3. Ҳарри Кейн (Тоттенхэм) — 30 (60);
  4. Роберт Левандовски (Бавария) — 29 (58);
  5. Чиро Иммобиле (Лацио) — 29 (58);
  6. Мауро Икарди (Интер) – 29 (58);
  7. Эдинсон Кавани (ПСЖ) – 28 (56);
  8. Криштиану Роналду (Реал) – 26 (52);
  9. Жонас (Бенфика) – 34 (51);
  10. Луис Суарес (Барселона) – 25 (50).

Бу Мессининг 5-«Олтин бутса»си бўлди ва у яққол рекод ўрнатди. Футбол тарихида ҳеч бир футболчи «Олтин бутса»ни беш бор қўлга киритмаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг