Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси афсонавий Герд Мюллернинг тарихий рекордини такрорлади

Месси афсонавий Герд Мюллернинг тарихий рекордини такрорлади

Фото: «Barca.ru»

«Барселона» ҳужумчиси Лионел Месси Ла Лиганинг 18-турида «Леванте»га қарши баҳсда ўз ҳисобига битта гол ёзиб қўйди, деб ёзади «Barca.ru».

Ла Лигада доирасида 400-ўйинини ўтказган Месси учун мазкур гол Испания чемпионатидаги 365-гол бўлди.

Шу тариқа, Месси афсонавий Герд Мюллернинг тарихий рекордини такрорлади. Германиялик футболчи ўз вақтида Бундеслигада (бир чемпионатда) 365та гол уришга эришган. Герд Мюллер бу натижани 427 ўйинда қайд этган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг