Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Месси «Барса»ни мағлубиятдан қутқариб қолди (видео)

Месси «Барса»ни мағлубиятдан қутқариб қолди (видео)

Фото: «Fcbarcelona.es»

Ла Лиганинг 30-турида «Барселона» сафарда «Севилья» билан баҳс олиб борди.

Каталонияликлар устози бошланғич таркибга жамоа етакчиси Лионель Мессини киритмади. Аргентиналик ҳужумчи кичик жароҳати сабаб ФИФА кунларида терма жамоаси ўйинларини ҳам ўтказиб юборган эди.

Майдон эгалари ўйинни яхши бошлашди. Тезкор ҳужумлар ўз самарасини бериб, 36-дақиқада Васкес севильяликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Иккинчи бўлим бошларида мезбонлар яна гол уришди. Муриэль орадаги фарқни оширди.

Вальверде майдонга Мессини туширишга мажбур бўлди. Аргентиналик футболчининг баҳсга қўшилиши каталонияликлар ҳужумини кучайтирди. Аммо бу ҳужумлардан «Барса», айниқса Суарес унумли фойдалана олмади. Бироқ ўйиннинг асосий вақти тугашига 2 дақиқа қолганида Суарес барибир ўз сўзини айтди.

Орадан бир дақиқа ўтиб эса Месси гол киритиб, жамоасини нафақат ушбу ўйиндаги, балки мавсумдаги биринчи мағлубиятидан ҳам қутқариб қолди.

«Барселона» ушбу мавсумда ўз миллий чемпионатида бирорта мағлубиятга учрамаган кучли бешликдаги ягона жамоа бўлиб турибди.

Севилья – Барселона 2:2

Голлар: 1:0 – 36 Васкес, 2:0 – 50 Муриэль, 2:1 – 88 Суарес, 2:2 – 89 Месси.

Севилья – Рико, Кьер, Эскудеро, Меркадо (Лайюн, 46), Лангле, Нзонзи, Банега, Васкес, Навас (Нолито, 81), Корреа (Писарро, 72), Муриэль.

Барселона – тер Штеген, Умтити, Пике, Альба, Серхи Роберто, Иньеста (Пако Алькасер, 81), Ракитич, Коутиньо, Паулиньо (Денис Суарес, 77), Дембеле (Месси, 58), Суарес.

Огоҳлантиришлар: Меркадо (34), Рико (44).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг