Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Месси «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйлай бошлади

Месси «Барселона»дан кетиш ҳақида ўйлай бошлади

Фото: «infobae.com»

«Барселона» ҳужумчиси ва сардори Лионел Месси раҳбарият билан чиққан зиддият туфайли жамоани тарк етиш ҳақида ўйлай бошлади. Бу ҳақда Gazzetta dello Sport хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Месси «кўк-анорранглилар» атрофидаги сўнгги воқеалардан ғазабланган ва мавсум охирида жамоани тарк этиши мумкин. Шунингдек, ҳужумчи янги бош мураббий Кике Сетеннинг машғулотлари интенсивлигидан қониқмаётгани айтилмоқда, чунки ҳужумчи сўнгги ўйинларни жароҳат билан ўтказди.

Месси ва клуб спорт директори Эрик Aбидал ўртасидаги можаро 5 феврал куни маълум бўлганди. Таъкидланишича, Aбидалнинг собиқ бош мураббий Эрнесто Валверде ва айрим футболчиларни танқид қилганидан футболчи қониқмаган. Барселона президенти Хосеп Бартомеу Месси ва Aбидал билан телефон орқали гаплашиш орқали можарони ҳал қилишга уринган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг