Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Месси «Челси»га қарши ўйинлардаги «қора анъана»сини йўққа чиқарди (видео)

Месси «Челси»га қарши ўйинлардаги «қора анъана»сини йўққа чиқарди (видео)

Фото: «twitter.com»

Европа чемпионлар лигасининг нимчорак финал босқичи доирасида бўлиб ўтган «Челси» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги ўйинни лондонликлар устози Антонио Конте шахмат баҳсига айлантириб юборди.

У асосий эътиборни майдонда футболчиларининг зич жойлашувига қаратиб, «Барселона»нинг позицион ҳужумларини «ўлдириш»га ҳаракат қилди. Бу режа иш берди ҳам. Каталонияликлар тўп назоратини қанчалик максимал даражада ушламасин, рақиб жарима майдонига ёриб киришнинг деярли имкони бўлмади. Қолаверса, бундай услубдан Конте олд чизиқда ҳаракатланган тезкор ва техник жиҳатдан моҳир ҳужумчилари – Азар, Виллиан, Педронинг қарши ҳужумлар уюштиришини мақсад қилди. Шундай ҳужумларда Виллиан икки ажойиб зарбаси билан дарвоза устунларини нишонга олди. Тўп назоратига ўртача 30 фоиз эгалик қилган «Челси» голга анча яқин келди.

Иккинчи бўлимда яна шу сценарий давом этди. Каталонияликлар майдон марказида яққол устунлик қилди. Аммо мезбонлар ишончли ҳимояланиш билан бирга, гол уришни ҳам уддалашди. Виллиан учинчи уринишда ўз мақсадига эришди. Бурчак тўпида бразилиялик ярим ҳимоячи жарима майдончаси ташқарисида бўш қолдирилди, у эса тўпни эркин қабул қилиб олиб, биллиардча зарбаси билан ҳисобни очди.

Барибир лондонликлар ўз мураббийи кўрсатмасини тўлиқ бажара олмади. «Барселона»нинг босими бир вазиятда майдон эгаларининг хатоcини юзага келтирди. Бу хатодан Иньеста ва Месси аъло даражада унумли фойдаланди. Лео ниҳоят тўққизинчи уринишда «Челси» дарвозасини ишғол қилди ва «қора анъана»ни йўққа чиқарди.

Шу тарзда «Барселона» сафардаги голли дуранг билан ўзига анча қулай вазият ҳосил қилди. Тўқнашув тақдири 14 март куни «Камп Ноу»да ҳал бўлади.

ЕЧЛ, 1/8 финал, дастлабки ўйин.

«Челси» (Англия) – «Барселона» (Испания) – 1:1 (0:0, 1:1)

Голлар: 1:0 – 62 Виллиан, 1:1 – 75 Месси.

Челси – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес, Азар, Виллиан, Фабрегас (Дринкуотер, 84), Канте, Педро (Мората, 83), Алонсо.

Барселона – тер Штеген, Серджи Роберто, Пике, Умтити, Альба, Паулиньо (Алеиш Видаль, 63), Ракитич, Бускетс, Иньеста (Андре Гомеш, 90), Месси, Суарес.

Огоҳлантиришлар: Ракитич (29), Суарес (76), Рюдигер (80), Мората (86), Бускетс (90).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг