Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Мессисиз «Барселона» Роналдусиз «Реал»ни катта ҳисобда мағлуб этди

Мессисиз «Барселона» Роналдусиз «Реал»ни катта ҳисобда мағлуб этди

Фото: «sports.ru»

Испаниянинг футбол бўйича чемпионати 10-турида «Барселона» «Реал»ни 5:1 ҳисобда мағлуб этди.

«Реал» дарвозасига хет-трикни Луис Суарес амалга оширди, форвард Филиппе Коутиню ва хавбек Артуро Видал бир мартадан гол уришди. «Барселона» дарвозасига ягона голни Марселу киритди.

Ушбу матч «Эл-класико»да 11 йил ичидаги Лионел Месси ва Криштиану Роналду иштирок этмаган илк ўйин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Месси 20 октябрь куни «Севиля» билан бўлган ўйинда жароҳат олган, Роналду эса июнда «Ювентус»га ўтган эди.


Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг