Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Гаттузо учун кузги имтиҳон

Гаттузо учун кузги имтиҳон

Фото: «Футбик»

Италиянинг «Милан» футбол клуби тез орада бош мураббий Женнаро Гаттузо билан хайрлашиши мумкин. Бу ҳақда «La Gazzetta dello Sport» хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, «Милан» раҳбариятини клубнинг ҳозирги натижалари қониқтирмаяпти. Бироқ Гаттузога бир неча ҳафтагача сўнгги имконият берилиши мумкин.

Гаттузо синовдан ўта олмаслиги ҳам мумкин, шунинг учун унинг ўрнига номзод ҳам топиб қўйилди. Энг асосий даъвогар — охирги сафар «Болонья»ни бошқарган Роберто Донадони.

Эслатиб ўтамиз, Гаттузо 2017 йилнинг ноябрь ойида «Милан» Винченцо Монтеллани бўшатганидан сўнг бош мураббийликка келганди. У бунгача жамоанинг ёшлари билан ишлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг