Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллионлар, миллиардлар: 2017 йил сарҳисоби

Миллионлар, миллиардлар: 2017 йил сарҳисоби

Фото: instagram.com/neymarjr

Футбол — миллионлар ўйини. У нафақат томошабоплиги ва оммавийлиги билан, балки сарфланадиган маблағлари билан ҳам ана шу номга муносиб. «Сhampionat.com» 2017 йилда футбол оламида сарфланган энг сара миллионларни тилга олди... 

222 миллион евро

2016 йили «Манчестер Юнайтед» «Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погбани ўша пайтдаги рекорд сумма 105 миллион еврога сотиб олган эди. Бу йил Неймар «Барселона»дан «ПСЖ»га 222 миллион евро эвазига ўтди. Бироқ бу француз клубининг бразилиялик учун сарфлаган маблағининг бир қисми, холос. Келинг, ҳисоблаб чиқамиз: шартномада кўрсатилган сумма — 222 миллион евро (солиқлар билан 300 миллионга тушади); 45 миллион евро — Неймарнинг отасига (агент ҳақи); бонус (ёзда 20 миллион дейишган); беш йиллик шартномада кўрсатилган маош — солиқлардан ташқари йилига 30 миллион евродан (солиқлар билан тахминан йилига 44 миллион евро). Қисқаси, трансфернинг умумий қиймати 350 миллион евро ва 220 миллион евро. Яна турли мукофотлари ҳам бор...

93 миллион доллар

«Forbes» журнали 2016/17 йилги футбол мавсуми якунлангач, энг даромадли спортчилар рўйхатини эълон қилди. Бир неча йилдирки, бу рейтингни Криштиану Роналду бошқариб келмоқда. Бу сафар унинг даромади 93 миллион долларни ташкил этди. Бу ўтган йилгига нисбатан 11 миллион долларга кўп дегани. Футболчи 35 миллион долларни «Nike», «Tag Heuer», «Abbott Labs», «Herbalife» каби компаниялар рекламасидан ҳамда ўзининг CR7 брендли маҳсулотларидан ишлаб топгани кўрсатилган. Криш Инстаграм ижтимоий тармоғидаги 275 миллион обуначиси билан дунёнинг энг машҳур спортчиси деган номни сақлаб қолди. Унинг доимий рақобатчиси Мессига келсак, ўтган йилгига нисбатан 2 миллионга ошган даромади билан рейтингнинг учинчи поғонасидан ўрин олган.

8,3 миллиард фунт-стерлинг

Кимдир сарфлайди, кимдир ишлаб топади. Англия премьер лигаси 2016/17 йилги мавсумда телевизион ҳуқуқларни сотиш орқали 8,3 миллиард фунт ишлаб топди. Ўтган сафарги келишув билан солиштирадиган бўлсак, бу кўрсаткич нақд 71 фоизга ўсган.

700 миллион рубл

Россияда бўлиб ўтган Конфедерациялар кубогида олибсотарлар тахминан шунча пул ишлаб топишди. «eTicket4.ru» сайти экспертларининг фикрича, 40 фоиз чипталар ФИФАнинг расмий сайти орқали эмас, балки бошқа йўллар билан сотувга чиққан. Бу эса нархларнинг 50 фоизга қимматлашишига олиб келган.

600 миллион рубл

Конфедерациялар кубогида футбол ўйинларига чиптаси бор мухлислар ва журналистларнинг поездда бепул юришлари учун давлат ғазнасидан 600 миллион рубл сарфланди. Кейинги йилги Жаҳон чемпионатида ҳам ташкилотчи-шаҳарлар ўртасида ҳаракатланиш бепул бўлади.

221,5 миллион фунт-стерлинг

«Манчестер Сити» ёзги трансферлар чоғида ана шунча маблағ сарфлади. «Шаҳарликлар» ҳимоячилар Кайл Уокер ва Данило, ярим ҳимоячилар Бернарду Силва ва Дуглас Луис ҳамда дарвозабон Эдерсонни харид қилишди. Энг қиммат харид Бенжамин Менди 52 миллион фунтга тушди.

110,4 миллион евро

2016/17 йилги Европа чемпионлар лигаси финалида мағлубият аламини татиб кўрганига қарамай, «Ювентус» энг кўп даромад олган жамоа сифатида тарихда қоладиган бўлди. Италия клуби иштироки учун турнир тарихидаги рекорд маблағ ҳисобланган 100 миллион евродан ортиқ маблағни қўлга киритиб, турнир ғолиби «Реал»дан 30 миллион еврога кўпроқ маблағ ишлаб топишди. Бундай даромаднинг сабаби «Ювентус» телевизион ҳуқуқларни турнирда қатнашган яна битта Италия клуби «Наполи» билан бўлишди. «Атлетико», «Барселона» ва «Севилия»дек шериклари бор «Реал»га бу борада омад кулиб боқмади. Россия жамоалари ичида энг кўп даромад қилган клуб «Ростов» 20,4 миллион евро ишлаб топди.

44,5 миллион евро

Европа лигасида «МЮ»га ҳаммадан кўпроқ — 44,5 миллион евро мукофот пули ажратилди. Бошқа клубларнинг даромади 20 миллиондан кўп эмас. Ҳаттоки, финалчи «Аякс» ҳам 16,2 миллион евро билан кифояланди. Санкт-Петербургнинг «Зенит»и 8,2 миллион, «Краснодар» ундан бир миллион камроқ даромад қилди.

450 миллион фунт-стерлинг

Хитойнинг миллионлар билан футбол оламига кириб келиши кўпчиликнинг ёдидан кўтарилмаган бўлса керак. Даҳшатли трансферлар, миллионлик шартномалар, дунёга машҳур футболчи ва мураббийлар. Воқеа қандай тез бошланган бўлса, якуни ҳам шунга ўхшайдиган кўринади. Бу йил Хитой суперлигасидаги клубларнинг қарзи тахминан 450 миллион фунтни (510 миллион евро атрофида) ташкил этмоқда. Бу эса чемпионат тақдири жиддий хавф остида дегани...

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг