Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий гвардия қўмондонига яна бир вазифа юкланди

Миллий гвардия қўмондонига яна бир вазифа юкланди

Фото: minsport.uz

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигида Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Видеоселектор шаклида ташкил этилган йиғилишда ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда Ўзбекистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг Қўл жанги федерацияси раиси лавозимига бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони сифатида фаолият олиб бораётган Жўраев Рустам Мирзаевич номзоди таклиф этилди ва йиғилиш делегатлари томонидан бир овоздан сайланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг