Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Миллий олимпия қўмитаси ММА федерациясини тан олмайди

Миллий олимпия қўмитаси ММА федерациясини тан олмайди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Юртимиздаги спортга оид интернет сайтларда Ўзбекистонда янги ММА (аралаш қоидалар жанги) федерациясига асос солинганлиги ҳақида хабар қилинганди. МОҚ расмий сайти ушбу хабарларга ўз муносабатини билдирди.

«Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси шуни маълум қиладики, ушбу федерация тузилиши олдидан на Миллий олимпия қўмитаси, на Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабардор қилинган. Қолаверса, бу федерация айни пайтда юридик жиҳатдан хеч қандай кучга эга эмас.

Шу сабабли ҳам, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистонда янги тузилган ушбу федерацияни тан олмаслигини расман маълум қилади», — дейилади МОҚ хабарида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг