Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Миллий терма жамоанинг ЖЧ-2022даги иштирокини таъминлаш дастури тузилади. Сизда ҳам таклифлар борми?

Миллий терма жамоанинг ЖЧ-2022даги иштирокини таъминлаш дастури тузилади. Сизда ҳам таклифлар борми?

Фото: «Eurosport»

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига тақдим этилгани ҳақида маълум қилган эдик.

Лойиҳага кўра, барча даражадаги футбол мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказишнинг мавжуд тизимини илғор хорижий тажрибадан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш, соҳадаги жиддий муаммоларни ҳал қилиш ва халқаро мусобақаларда юқори натижалар қайд этилишига оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш белгиланган.

Бу бўйича Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси тайёрланади.

Лойиҳада:

  • илғор хорижий тажриба асосида футбол соҳасида юқори малакали тренер ва спортчиларни тайёрлаш, футболчилар захирасини ва терма жамоаларни шакллантиришнинг амалдаги тизимини тубдан такомиллаштириш;
  • болалар ўртасидаги футболни ривожлантиришнинг амалдаги тизимини танқидий кўриб чиқиб, футбол бўйича етакчи мамлакатлар тажрибасини ўрганиш, юқори малакали тренер ва мутахассисларни жалб қилиш;
  • чекка ҳудудларда футбол майдонларини кенг миқёсда қуришни ташкиллаштириш;
  • футбол клублари ва ҳомийларига солиқ ва бошқа имтиёзларни яратиш;
  • футбол селекционерлиги (скаутинг) тизимини ривожлантириш;
  • миллий терма жамоанинг Қатар мамлакатида 2022 йилда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этишини таъминлаш учун чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш назарда тутилади.

Эслатиб ўтамиз, Давлат дастури лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилган ва унда исталган киши ўз изоҳларини қолдириши мумкин. Сизда ҳам таклифлар борми?

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг