Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» Феликс Магат жамоасини тор-мор келтирди

Миржалол Қосимов бошқарувидаги «Бунёдкор» Феликс Магат жамоасини тор-мор келтирди

Фото: Клуб расмий сайти

Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси БАА йиғини доирасидаги иккинчи назорат учрашувини ўтказди. Рақиб жамоа Хитойнинг энг машхур клубларидан бири - «Шаньдун Лунэн» клуби бўлди.

Тошкент клуби расмий сайти хабарига кўра, Феликс Магат бошқарувидаги жамоага қарши баҳсда «қалдирғочлар» катта устунликка эга бўлишда ва буни якунда қайд этилган ҳисобда ҳам исботлай олишди - 4:0.

Филип Раевац (2та), Шаҳзодбек Нурматов ва Артём Габелок томонидан киритилган голлар «Бунёдкор»га йирик хисобдаги ғалабани тақдим этди.

Эслатиб ўтамиз, бунгача, 11 феврал куни Миржалол Қосимов бошчилигидаги «қалдирғочлар» Хитойнинг «Чуньцин Лифан» клуби билан куч синашиб, 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этишган эди.

«БУНЁДКОР» - «ШАНЬДУН ЛУНЭН» 4:0 (2:0)
Голлар: Филип Раевац 3 (1:0), Филип Раевац 39 (2:0), Шаҳзодбек Нурматов 82 (3:0), Артём Габелок 83 (4:0)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг