Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Мората Мадридга қайтмоқда

Мората Мадридга қайтмоқда

Фото: «Eurosport»

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Альваро Мората фаолиятини Мадриднинг «Атлетико» клубида ижара асосида давом эттиради, дея хабар бермоқда «Euronews». Мадридликлар матбуот хизмати ижара битими келгуси мавсумнинг охиригача амал қилишини билдирди. Мората «Атлетико»да 22-рақам остида майдонга тушади.

Мората 2017 йил ёзида «Челси» билан беш йиллик шартнома имзолаганди. У лондонликлар сафида жами 72 ўйин ўтказиб, 24 та гол урди. Ўтган мавсумда Англия кубоги соҳиби бўлди.

Хуллас, «От айланиб қозиғини топади», деганларидек, Мората ўзини тарбиялаган «Атлетико» бағрига қайтмоқда. У «Челси»гача Мадриднинг «Реал»и, Туриннинг «Ювентус»ида ҳам ўйнаган. «Реал» билан икки марта Чемпионлар лигаси ғолиби бўлиб, бир мартадан Испания чемпионлиги ва кубогини, Испания суперкубоги ва УЕФА супекубогини қўлга киритган. «Ювентус» билан ҳам натижалари чакки эмас: икки карра «А» серия чемпиони, бир мартадан Италия кубоги ва суперкубоги соҳиби.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг