Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Муҳаммадқодир Абдуллаев Хонободда спорт мажмуаси қурмоқда

Муҳаммадқодир Абдуллаев Хонободда спорт мажмуаси қурмоқда

Хонобод шаҳри, Фитрат маҳалласидаги ташландиқ холатга келиб қолган бино ўрнида Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси бош директори Набижон Исманов ҳамда «Ўзбекистон ифтихори», Сидней олимпиадаси чемпиони Муҳаммадқодир Абдуллаев замонавий спорт мажмуасини қурмоқда.

Янги бунёд этиладиган спорт мажмуасида  1200 нафар ёшлар шуғулланиш имкониятига эга бўлади. Қолаверса, бу ерда бокс бўйича  терма жамоалар ҳам ўқув машғулот йиғинини ўтказиш ҳам мумкин. Бундай баъзавий спорт мажмуаси Андижон вилоятида шу пайтгача йўқ эди.

Муҳаммадқодир Абдуллаев ушбу бунёд этилиши кўзда тутилаётган спорт аренасида келажакда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қиладиган спортчиларни, олимпиада чемпионларини етиштириб бериш истагида эканлигини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг