Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Муроджон Аҳмадалиев WBA рейтингида биринчи поғонага кўтарилди

Муроджон Аҳмадалиев WBA рейтингида биринчи поғонага кўтарилди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати

Куни кеча профессионал боксчиларнинг янги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра, иккинчи енгил вазн тоифаси (55,3 кг) да ўз жангларини ўтказаётган Муроджон Аҳмадалиев ноябрь ойида ўтказган жангидан сўнг рейтингнинг биринчи поғонасига жойлашган, деб хабар бермқда Миллий Олимпия қўмитаси матбуот хизмати.

Эслатиб ўтамиз, у 24 ноябрь куни америкалик Исаак Заратега қарши жанг ўтказиб, нокаут эвазига ғалаба қозонди. У ўша жангида ўзининг WBA Intercontinental камарини ҳимоя қилганди.

Маълумот учун, айни пайтда WBA йўналиши бўйича жаҳон чемпиони америкалик Даниэль Роман ҳисобланади. Аҳмадалиев биринчи ўринга чиқиб олиш орқали, олтин камар учун асосий даъвогарлардан бирига айланиб олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг