Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«МЮ» АПЛ кумуш медалларини қўлга киритди

«МЮ» АПЛ кумуш медалларини қўлга киритди

«Манчестер Юнайтед» клуби кеча АПЛ 31-тури қолдирилган ўйинида «Вест Хэм» билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади.

Манчестерликлар шу тариқа 78 очкони расмийлаштирдилар ва мавсум якунига бир тур қолганда иккинчи ўринни эгалладилар.

Айтиш керакки бу «қизил иблислар»нинг сўнгги беш мавсумдаги энг яхши кўрсатгичи ҳисобланади. Улар сўнгги бор 2012/13 йилги мавсумда чемпион бўлган эдилар.

Алекс Фергюсон «Манчестер Юнайтед»ни тарк этгандан сўнг еттинчи, тўртинчи, бешинчи ва олтинчи ўринни эгаллаган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг