Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«МЮ» мухлислари учун ёмон хабар: Криштиану Роналду Манчестерга қайтмоқчи...

«МЮ» мухлислари учун ёмон хабар: Криштиану Роналду Манчестерга қайтмоқчи...

Фото: «AP Images»

Криштиану Роналду Манчестерга қайтиш истагида. Бироқ у келажагини «Юнайтед»да эмас, балки унинг азалий рақиби — «Сити»да кўряпти...

«Спорт-Экспресс» ёзишича, Роналду «Ювентус»дан кетмоқчи. 36 ёшли футболчи фаолиятини «Манчестер Сити»да давом эттириш ниятида. Бу ҳақда у «шаҳарлик» ватандошлари Бернарду Силва, Рубен Диаш ва Жозе Канселулар билан маслаҳатлашгани айтилади.

Бироқ Англиянинг амалдаги чемпионини Роналдудан кўра «Тоттенҳэм» ҳужумчиси Ҳарри Кейн кўпроқ қизиқтиряпти. Кейн билан музокаралар иш бермаган тақдирдагина «Манчестер Сити» Криштиану Роналду масаласига ўтади, дейилади хабарда.

Журналист Жанлука Ди Марцио ёзишича, Роналдунинг «Сити»га ўтиши жуда қийин масала. Чунки туринликлар Роналдунинг трансферидан 25–30 млн. евро ишлаб олишмоқчи. «Шаҳарликлар» эса бир чақа ҳам тўлаш ниятида эмас. Бунинг устига, португалиялик юлдуз билан шартнома имзолаш учун, аввалига Раҳим Стерлингнинг баҳридан ўтишга тўғри келади.

Роналдуни «Ювентус»ни қизиқтираётган Габриэл Жезус билан айирбошлаш варианти ҳам бор, аммо Пеп Гвардиола Жезусни қўйиб юбормоқчи эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг