Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Надаль яна тенгсиз! У «Ролан Гаррос»нинг 11 карра ғолиби бўлди

Надаль яна тенгсиз! У «Ролан Гаррос»нинг 11 карра ғолиби бўлди

Фото: «eurosport.ru»

Париж шаҳрида «Ролан Гаррос» турнири якунланди. Икки ҳафта давом этган мусобақанинг эркаклар ўртасидаги финалида дунёнинг биринчи ракеткаси испаниялик Рафаэль Надаль ҳамда саккизинчи ракетка австриялик Доминик Тим ўзаро тўқнаш келишди.

Икки соату 44 дақиқа давом этган баҳсда грунт қироли ҳисобланган Надаль 6:4, 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозониб, кутилганидек бош мукофот соҳибига айланди. Надаль шу тарзда «Ролан Гаррос» турнирида 11-бор чемпиони бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг