Надия Дусанова Францияда совриндор бўлди

Надия Дусанова Францияда совриндор бўлди

Надия Дусанова

Фото: «Sports.uz»

Кеча Франциянинг Обонн шаҳрида енгил атлетиканинг баландликка сакраш йўналишида навбатдаги халқаро мусобақа ташкил қилинди.

Ушбу турнирда ҳамюртимиз Надия Дусанова ҳам иштирок этди ва совриндорлар қаторидан жой олди.

Осиёнинг уч карра чемпиони мазкур турнирда 190 см баланликни забт эта олди ва бронза медалига сазовор бўлди. Мусобақанинг олтин медали 193 см га сакрай олган Катарина Томпсонга насиб қилди. Иккинчи ўринни қўлга киритган Левар Спенсер ҳам ҳудди шундай натижа кўрсата олди ва кумуш медаль соҳибига айланди.

Эслатиб ўтамиз, спортчимиз 7 февраль куни Брно шаҳрида ўтказилган халқаро турнирда 192 см баландликка сакраб, олтин медаль соҳибига айланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг