Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Насаф»нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги рақибини сербиялик мураббий бошқаради

«Насаф»нинг ОЧЛ плей-офф босқичидаги рақибини сербиялик мураббий бошқаради

Ўнгдан биринчиси «Файсалий»нинг янги бош мураббийи.

Фото: «Voha.uz»

«Насаф»нинг ОЧЛ-2018 плей-офф босқичидаги рақиби — Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клуби 8-18 январ кунлари Туркияда йиғин ўтказишга қарор қилган. Бу ҳақда клуб расмий сайтига таяниб, «Voha.uz» хабар бермоқда.

Клуб 30 декабр куни янги мураббий билан келишувга эришди. Сербиялик 39 ёшли мутахасис Иван Гвозденович клубнинг бош мураббийи ҳисобланади. У хорватиялик Драган Талажични алмаштирди.

Хабарга кўра, «Ал-Файсалий» ливиялик легионер футболчи Акрам Зуи билан хайрлашган. Бу легионер футболчи ФИФА томонидан жазоланган 5 футболчининг биридир. Шунингдек клуб Мухаммад Ал Алун билан ҳам шартномани бекор қилган. Шундай қилиб, «Ал-Файсалий» ФИФА томонидан жазоланган ўз футболчилари билан бирин-кетин хайрлашмоқда. Ҳозирча жамоа ихтиёрида икки легионер футболчи бор — сенегаллик Доминик ва полшалик Лукас. Араб клуби тез кунларда улар билан ҳам хайрлашиши мумкин. Чунки мураббийлар бир қанча футболчиларни айни кунларда назоратдан ўтказмоқда.

Шунингдек клуб бир қатор маҳаллий фуболчиларни ўз таркибига қўшиб ҳам олган.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ-2018 плей-офф доирасидаги «Насаф»–«Ал-Файсалий» учрашуви 30 январ куни Қарши шаҳридаги «Марказий» стадионда соат 16:00да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг