Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Насри 4 йилга футболдан четлаштирилади

Насри 4 йилга футболдан четлаштирилади

Фото: «Eurosport»

«Антальяспор» клубининг  франциялик яримҳимоячиси Самир Насри антидопинг қонунчилигини бузгани туфайли 4 йилга футболдан четлаштирилиши мумкин.

Гап шундаки, 30 ёшли футболчи 2016/17 йилги мавсумда, «Севилья» таркибида ўйнаб юрган кезларида қонидан антидопинг қоидаларига тўғри келмайдиган модда топилган. Испан антидопинг лабораторияси УЕФАга француз йигитини 4 йилга футболдан четлатиш таклифи билан чиқди.

Айтишларича, Насрининг  жазодан қутулиб қолиш учун берган апеллациясига УЕФА  «йўқ», дея жавоб берган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг