Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Недвед Погба ва Де Лигтни олиб келиш учун Монте-Карлога жўнади

Недвед Погба ва Де Лигтни олиб келиш учун Монте-Карлога жўнади

Фото: «Sport28»

«REGNUM» ёзишича, Туриннинг «Ювентус» клуби вице-президенти Павел Недвед таниқли агент Мино Райола билан музокара ўтказиш учун Монте-Карлога жўнаб кетди. Бу ҳақда 16 июнь куни «Tuttosport» хабар тарқатди.

Манбага кўра, томонлар Райоланинг мижозлари — Поль Погба («Манчестер Юнайтед» яримҳимоячиси) ҳамда Маттейс де Лигт («Аякс» ҳимоячиси)ни «Ювентус»га олиб келиш масаласини муҳокама қилишади.

ОАВ хабарларига кўра, «МЮ» Погбани 170 млн. евро эвазига қўйиб юборишга рози, Де Лигтга эса «Пари Сен-Жермен» ва «Барселона» ҳам кўз тикмоқда.

Маълумот учун: Поль Погба «МЮ»га айнан «Ювентус»дан 2016 йилнинг ёзида келиб қўшилганди (трансфер қиймати — 105 млн. евро). Погба сўнгги мавсумда 35 ўйинда 13 та гол ва 9 та голли узатмани ўз ҳисобига ёзиб қўйди. Маттейс де Лигт эса жорий мавсумда «Аякс» сафида 55 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол уриб, 4 та голга шерик бўлди. Ҳар икки футболчининг амалдаги шартномалари 2021 йилгача тузилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг