Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Нефтчи» – «Насаф» учрашувини Биродар Абдураимов бошлаб берди

«Нефтчи» – «Насаф» учрашувини Биродар Абдураимов бошлаб берди

Фото: ЎФА расмий сайти

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов суперлиганинг очилиш учрашувларидан бири бўлган «Нефтчи» – «Насаф» учрашувини Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионидан бевосита кузатиб бориш учун Фарғонага ташриф буюрди.

ЎФА расмий сайти хабарига кўра, У.Аҳмаджонов мавсумнинг илк ўйини олдидан сўзга чиқиб, фарғоналикларни табриклаган ва ҳамиша стадионларни тўлдириб ўтиришга чорлаган.

Ўйиндаги дастлабки зарбани рамзий равишда футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов амалга оширган. Шундан кейин ФИФА рефериси Равшан Эрматов учрашувга старт берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг