Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

«Нефтчи» — «Турон»: тартибсизлик юзасидан жиноят иши қўзғатилди

«Нефтчи» — «Турон»: тартибсизлик юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фото: «Twitter.com»

Куни кеча ижтимоий тармоқларда «Нефтчи» ва «Турон» ўртасида вужудга келган жанжаллашув ифодаланган видеотасвир ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, Жорий йилнинг 1 декабрь куни соат 14:00 да «Истиқлол» стадионида Фарғонанинг «Нефтчи» ва Ўзбекистон туманининг «Турон» «Pro liga» жамоалари ўртасида футбол мусобақаси бўлиб ўтган. Учрашув якунига кўра «Нефтчи» жамоаси 1:0 ҳисобида мағлуб бўлди. «Нефтчи» ПФК ўйинчилари учрашув ҳакамидан норози бўлиб, жанжаллашган. Жанжал давомида ўйингоҳга ташриф буюрган «Нефтчи» жамоасининг тахминан 8 нафар мухлиси майдонга тушиб, тартиббузарликни келтириб чиқаришган.

Шу вақтда, «Нефтчи» ва «Турон» жамоалари футболчилари, захирадаги ўйинчилари, мураббийлари ва стадион стюардлари майдонга жанжални тўхтатиш ва тинчлантириш учун тушган. Фарғона вилояти ИИБ ходимлари саъй-ҳаракатлари билан жанжал тўхтатилиб, қонунбузарлар ушланиб, майдондан четлаштирилди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, жанжал оқибатида бош ҳакамнинг юз қисми лат ейиши ва танасининг шилиниши, ёрдамчи ҳакамларнинг эса таналарига турли кўринишда жароҳатлар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми «в» (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда содир этилган безорилик) банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши доирасида 6 нафар шахс гумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилинган бўлиб, яна 2 нафар фуқаронинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.

Бундан ташқари, яна 5 нафар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 183-моддаси (майда безорилик) кўрсатилган ҳуқуқбузарликларни содир этганликлари учун тегишли тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Тергов ҳаракатлари давом этмоқда ҳамда тартиббузарлик содир қилган барча шахсларнинг қонун олдида жавоб бериши таъминланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг