Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Неймар «ПСЖ»га қайтишни истамаяпти, отасидан «Реал» билан тезроқ келишишини сўради

Неймар «ПСЖ»га қайтишни истамаяпти, отасидан «Реал» билан тезроқ келишишини сўради

Фото: «Sport.es»

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар бошқа Париж клубида ўйнаш истагида эмас, деб хабар тарқатди испан нашрлари.

Айни пайтда Бразилияда жароҳатини даволаётган футболчи ўз агенти ва отаси Неймар да Силвага Парижга қайтмоқчи эмаслигини билдирган.

— «ПСЖ»га қайтмайман, бу имконсиз. Агар у ерга қайтсам, анъаналарсиз бу лигага, мухлислар яна менга ҳуштакбозлик қилишни бошлашади, мен буни бир дақиқа ҳам кўтара олмайман, — деган Неймар ўз оиласи ва дўстларига.

Шу сабаб футболчи отасидан ёз ойида «Реал»га трансферини амалга ошириш ишларини бошлашни сўраган.

Аввалроқ Неймар «Барселона» раҳбариятига Каталонияга қайтишга қарши эмаслигини билдирган эди. Футболчи катта пул сабаб Франция чемпионатига кўчиб ўтгани хато бўлганини тан олган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг