Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Неймар қайтди. Бразилия Хорватияни мағлуб этди

Неймар қайтди. Бразилия Хорватияни мағлуб этди

Жаҳон чемпионатига қизғин тайёргарлик кўраётган Бразилия ва Хорватия терма жамоалари Англияда ўртоқлик учрашуви ташкил этишди.

Учрашувнинг дастлабки бўлимида жамоалар майдонни голсиз тарк этдилар. Иккинчи бўлимда Бразилия терма жамоаси устози майдонга жароҳатини даволаб сафга қайтган Неймарни майдонга туширди. Айнан у ўйинда ҳисобни очди. Учрашув якунланиши арафасида заҳирадан туширилган яна бир футболчи – Роберто Фирмино ҳисобни йириклаштирди.

Бразилия – Хорватия 2:0

Голлар: 1:0 – 69 Неймар. 2:0 - 90 Фирмино.

Бразилия – Алиссон, Тиаго Силва, Марсело (Филипе Луис, 60), Данило, Миранда (Маркиньос, 65), Фернандиньо (Неймар, 46), Каземиро, Виллиан (Фред, 82), Паулиньо, Коутиньо (Тайсон, 82), Габриэл Жезус (Фирмино, 60).

Хорватия – Субашич, Ловрен, Вида, Врсалько (Едвай, 87), Чорлука (Чалета-Цар, 52), Модрич (Ковачич, 58), Ракитич (Брадарич, 83), Перишич, Бадель (Брозович, 61), Ребич (Пьяца, 64), Крамарич.

Огоҳлантиришлар: Крамарич (13), Перишич (38), Фернандиньо (40), Ракитич (78).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг