Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Неймарнинг кўз ёшлари: бразилиялик яна сафдан чиқди

Неймарнинг кўз ёшлари: бразилиялик яна сафдан чиқди

Фото: AFP/Getty Images

Франция чемпионатининг ўтган тури «ПСЖ» учун ҳар томонлама оғриқли бўлди. Турнир жадвалини бошқариб келаётган парижликлар асосий таъқибчилардан бири — «Лион»га ўз майдонида ютқазиб қўйишди — 0:1. Энди нафақат «Лион», балки «Лилль» ҳам «ПСЖ»дан юқорида!

Ўйин тугашига саноқли дақиқалар қолганида «Лион» яримҳимоячиси Тиаго Мендес Неймарнинг оёқлари тагига ташланди (юқоридаги сурат). Ўйин ҳаками Бенуа Бастен Мендесга аввалига сариқ карточка кўрсатди.

Тўпиғидан жароҳатланган Неймар ўйинни давом эттира олмади. Шундан сўнг VARга мурожаат қилган ҳакам қарорини ўзгартириб, Мендесни майдондан четлатди.

Бразилиялик юлдуз эса майдонни замбилда тарк этди. Айтишларича, унинг кўзи тўла ёш бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг