Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Норвегия антидопинг агентлиги раҳбари: «Спорт аллақачон издан чиққан»

Норвегия антидопинг агентлиги раҳбари: «Спорт аллақачон издан чиққан»

Сўнгги вақтларда допинг туфайли тўплаб спортчилар жазога тортилмоқда

«sports.ru»

Норвегия антидопинг агентлиги раҳбари Андерс Сульхейм допинг назоратини спорт федерациялари томонидан мустақил амалга оширилишини маълум қилди. У мавжуд антидопинг тизимини кескин танқид остига олди.

«Спорт — аллақачон издан чиқиб бўлган. Бизни эса, афсуски халқаро антидопинг ташкилоти ўзига қарам қилиб қўйган. Аслида бундай бўлиши мумкин эмас. Мен допинг назоратини ҳар бир давлатнинг спорт ташкилотлари ўзлари мустақил амалга ошириши керак деб ўйлайман. Шунда барчаси адолатли бўлади», — дея таъкидлади Сульхейм.

Халқаро биатлончилар иттифоқи президенти Андрес Бессеберг, унинг гапларидан ҳайратга тушди.

«Сульхеймнинг ушбу гаплари мени ҳайратга солди. Сўнгги 10 йил ичида иттифоқимиз адолатли йўл тутди ва ҳар бир допингга алоқадор спортчини жазолади. Шу вақтга қадар 16 нафар одам жазога тортилди. Антидопинг ташкилотини ривожлантириш учун катта сармоялар киритдик ва бу ўзини оқлади. Мен унинг фикрларини ҳеч қачон маъқулламайман», — дея ўз сўзларини якунлаган Бессеберг.

Сульхеймга бундай фикр билдиришига баъзида допингга қарши курашишда ғиромликлар мавжудлиги сабаб бўлгани айтилмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг