Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОЧЛ. «Локомотив» ҳам гуруҳда қолиб кетди

ОЧЛ. «Локомотив» ҳам гуруҳда қолиб кетди

Фото: «AFK»

Осиё чемпионлар лигасида гуруҳ босқичининг сўнгги тур ўйинида «Локомотив» ўз майдонида Эроннинг «Зоб Оҳан» клубини қабул қилди.

Кейинги босқичга чиқиш учун темирйўлчиларга фақат ғалаба зарур эди. Аммо «Локомотив» буни уддалай олмади ва дуранг ўйинади. Натижада, ҳар иккала клуб 7 очкодан жамғаришди, бироқ, Эрондаги ўйинда «Зоб Оҳан» 2:0 ҳисобида ғалаба қозонгани ҳисобига 2-ўрин билан кейинги босқичга чиқди.

Гуруҳнинг яна бир баҳсида Қатарнинг «Ад-Дуҳайл» клуби ўз майдонида «Ал-Ваҳда»ни 1:0 ҳисобида енгиб, 18 очко билан биринчи ўринни эгаллади.

ОЧЛ-2018, В гуруҳи, 6-тур

Локомотив (Ўзбекистон) – Зоб Оҳан (Эрон) - 1:1

Голлар: Тўхтахўжаев (90) – Табризий (25)

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛда Қаршининг «Насаф» клуби ҳам ўз гуруҳида учинчи ўрин билан кифояланганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг