ОЧЛ. «Насаф» Теҳронда йирик ҳисобда ютқазди (видео)

ОЧЛ. «Насаф» Теҳронда йирик ҳисобда ютқазди (видео)

Фото: Stadion.uz

Осиё чемпионлар лигасининг «С» гуруҳидан ўрин олган «Персеполис» ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди. Рўзиқул Бердиев шогирдлари бу баҳсда йирик ҳисобда имкониятни бой берди.

Биринчи бўлимда қаршиликлар юқори прессинг орқали рақибга муаммо туғдиришга ҳаракат қилишди. «Аждарлар» ҳужумда ўз имкониятларидан самарали фойдалана олишмади: сўнгги узатмани аниқ берадиган футболчи топа олишмади. Баҳснинг 20-дақиқасида «Насаф» футболчилари бироз хотиржамликка берилишди ва «Персеполис» оддий вазиятда гол уриб кетди: Годвин Менша бош билан дарвозани ишғол қилди.

Биринчи бўлим сўнгида ҳамда иккинчи бўлим бошида «Насаф» вазиятни ўнглаш учун ҳужумкор ўйин намойиш қилди. Аммо жисмоний жиҳатдан бақувват бўлган форслар вакилларимизга имкон бермади. Боз устига, бўлим ўрталарида теҳронликлар 2 марта дарвозамиз томон йўл топишди. Али Алипур ҳимоячиларнинг ўта суст ҳаракати туфайли Санжар Қувватовни доғда қолдирди.

Шу тариқа «Насаф» гуруҳ босқичини мағлубият билан бошлади. Рўзиқул Бердиев жамоаси навбатдаги ўйинни 20 февраль куни Қаршида БААнинг «Ал-Васл» клубига қарши ўтказади.

ОЧЛ. «С» гуруҳи, 1-тур.
«Персеполис» - «Насаф» 3:0 (1:0)
Голлар: Годвин Менша (20), Али Алипур (67, 71)

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг