Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ОЧЛ. «Пахтакор» сафарда Снейдер тўп сурган жамоага мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди (видео)

ОЧЛ. «Пахтакор» сафарда Снейдер тўп сурган жамоага мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди (видео)

Фото: «the-afc.com»

Бугун Қаршидаги «Марказий» стадионида «Насаф» клуби Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичи доирасида Иорданиянинг «Ал-Файсалий» клубини қабул қилгани ва йирик ҳисобда мағлуб этгани ҳақида хабар берган эдик.

Ушбу ғалабадан сўнг, «Насаф» ОЧЛ гуруҳ босқичига йўл олди ва энди қаршиликлар «C» гуруҳида Эроннинг «Персеполис», Қатарнинг «Ас Саад» ҳамда БАА вакили «Ал Васл» клубларига қарши тўп суради.

ОЧЛ плей-офф босқичи доирасида яна бир клубимиз – «Пахтакор» Доҳада «Ал-Ғарафа» меҳмони бўлди.

Пойтахт жамоаси учрашувда 2:1 ҳисобида мағлубиятга учради ва ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқа олмади. Дастлаб, вакилларимизнинг қўпол хатосидан сўнг белгиланган пенальтини майдон эгаларининг номдор голланд футболчиси Уэсли Снейдер голга айлантириб, жамоасини олдинга олиб чиқди.

Бироз ўтиб «Ал-Ғарафа» футболчиси Диего Амадонинг унчалик мураккаб бўлмаган зарбасини Александр Лобанов қайтара олмади.

Иккинчи бўлимда «Пахтакор» фаолроқ ўйнади, аммо қўшиб берилган дақиқалардагина Жасур Ҳакимов жавоб голини уришни уддалади. Ҳисобни тенглаштириш учун эса пойтахт жамоасига омад ва вақт етишмади. Шу тарзда «Пахтакор» ОЧЛдаги юришини жуда эрта тугатди.

«Ал-Ғарафа» – «Пахтакор» 2:1

Голлар: 1:0 – Снейдер (20 пенальти); 2:0 – Диего Амадо (28); 2:1 – Жасурбек Ҳакимов (90+3).

«Ал-Ғарафа»:  Қосим Бурхон, Маҳди Мухтор (Саид Ҳақ, 11), Робери Фассиана, Фаҳид Шаммари, Монкез Ади, Ассим Модибо (Холид Зереқи, 76), Диого Амадо, Абдулазиз Ҳатим (Тамир Жамол, 65), Аҳмад Аълаалдин, Уэсли Снейдер, Меҳди Тареми.

Пахтакор»: Александр Лобанов, Владимир Козак, Шерзод Аъзамов, Марко Симич (с), Акмал Шораҳмедов, Дилшод Раҳматуллаев, Азимжон Аҳмедов (Жасурбек Ҳакимов, 76), Жалолиддин Машарипов, Жамшид Искандеров, Баҳром Абдураҳимов (Жасурбек Яхшибоев, 62), Тиаго Безерра.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг