Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ОЧЛ. «Пахтакор»да гуруҳдан чиқиш имкони қандай?

ОЧЛ. «Пахтакор»да гуруҳдан чиқиш имкони қандай?

Фото: «Uff.uz»

«Пахтакор» 20 май санасида Чемпионлар Лигасининг 6-турида майдонга тушади. Клуб Саудия Арабистонида «Ал Аҳли» жамоаси меҳмони бўлади.

«Ал Садд» ҳозирча нимчорак финал йўлланмасини ҳал этиб бўлган. Иккинчи йўлланма учун кураш «Ал Аҳли» ва «Пахтакор» ўртасида кечади. Жиддада Шота Арвеладзе шогирдлари дурангга эришган тақдирда ҳам навбатдаги босқич иштирокчисига айланади. Агар «Пахтакор» ғалаба қозонса ва «Ал Садд» Эронда мағлубиятга учраса, нимчорак финалга гуруҳ пешқадами сифатида йўлланмага эга чиқади.

Гуруҳда «Пахтакор» биринчи ўринни эгалласа, нимчорак финалда Қатарнинг «Дуҳайл», иккинчи поғонани қўлга киритган тақдирда эса Саудия Арабистонининг «Ал Ҳилол» жамоасига қарши ўйинлар ўтказилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг