Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЎФА Италия футбол ассоциацияси билан келишувга эришди

ЎФА Италия футбол ассоциацияси билан келишувга эришди

Фото: www.the-uff.com

«Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бир қатор мамлакатлар футбол раҳбарлари билан учрашувлар ўтказиб, хорижий мамлакатлар тажрибасини юртимизда ҳам йўлга қўйиш борасида кўплаб ислоҳотларни амалга оширяпти», — деб ёзмоқда ЎФА расмий сайти.

Хабарда айтилишча, Италия футбол ассоциацияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.

Жумладан, Италия мураббийлари ассоциацияси президенти ва Италия футбол федерацияси мураббийлар мактаби раҳбари Ренцо Уливьери ЎФА билан ҳамкорлик қилиш, ўзбекистонлик мураббийлар салоҳиятини ошириш ҳамда Ўзбекистонда футболнинг ривожига ҳисса қўшишга тайёр эканини маълум қилди.

Жаноб Уливьери шу йилнинг июль ойида Ўзбекистонга 2 нафар мураббий интсрукторлар билан ташриф буюриб, ёшлар жамоаларида машғулот ўтказиш тартиби, учрашувларга тактик ва жисмоний тайёргарлик кўриш масалалари бўйича ўқув курслари ташкил қилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг