Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎФА Вадим Абрамовни кечирди

ЎФА Вадим Абрамовни кечирди

Фото: «Gettyimages»

ЎФА Фарғонанинг «Нефтчи» клуби бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган ўзбекистонлик мутахассис Вадим Абрамов ўтган йилнинг декабрь ойида футболдан номуайян муддатга футболдан четлаштирган эди.

Ташкилот расмий сайтида ёзилишича, эндиликда мураббий яна профессионал фаолиятини давом эттириши мумкин.

Хабарда айтилишича, Вадим Абрамов бу борада Ўзбекистон футбол ассоциациясига мурожаат билан чиққан. Ташкилот ижроқўми унинг аризасини ўрганиб чиқди ҳамда Вадим Абрамовга мураббийлик фаолиятини давом эттириш учун рухсат берди.

«Мазкур мутахассис мамлакат футболи учун салмоқли меҳнат қилган. У эришган натижалар ҳурматга лойиқ. Шу билан биргаликда Вадим Абрамов ҳам футболчилар, мураббийлар ва мутахассисларни ҳурмат қилиши лозим», — дейилади хабарда.

Мавзуга доир: «ЎФФ президенти: «Вадим Абрамов ўзбек футболига керак эмас»

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг