Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ЎФФ президенти эртага Фарғонага боради

ЎФФ президенти эртага Фарғонага боради

Умид Аҳмаджонов

Фото: www.the-uff.com

ЎФФ президенти Умид Аҳмаджонов раҳбарлигидаги делегация эртага Фарғона вилоятига ташриф буюради. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайтида хабар берилган.

Хабарда айтилишича, янги мавсумдан бошлаб миллий чемпионатимизда иштирок этадиган футбол клубларининг профессионаллик даражасини ошириш учун клублар олдига жиддий талаблар қўйилмоқда.  Ушбу талабларни бажариш учун 1 февралга қадар муҳлат берилган бўлиб, талабларни бажармаган клублар миллий чемпионатда иштирок эта олмайди. ЎФФ томонидан вилоятлардаги ҳолат доимий равишда назорат қилиб борилмоқда.

Ташриф мобайнида делегация Фарғона вилояти Футбол федерация томонидан қилинаётган ишлар билан танишади. ЎФФ томонидан Фарғона вилояти ФФда фаолият олиб бораётган кадрлар иши кўриб чиқилади.

Шунингдек, ташриф чоғида мамлакатимиз клублари қошидаги академиялардаги болалар ва ўсмирлар билан шуғулланиш учун йўналишга хорижлик мураббийларни жалб қилиш масаласи кўтарилади. Делегация аъзолари “Нефтчи” ПФК ўқув-йиғин базаси, клуб академияси, Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” футбол клуби стадиони, Олимпия захиралари коллежи фаолияти билан яқиндан танишади. Бундан ташқари, Қувасой шаҳридаги “Цементчи” пфк ўқув-йиғин базасига ташриф амалга оширилади. Бундан ташқари, Фарғона вилояти Футбол федерацияси матбуот хизмати ишини йўлга қўйиш ва мухлислар билан ишлаш бўйича янги лойиҳаларни кўриб чиқиш каби бир қатор масалалар ҳам муҳокама этилади.

Ўзбекистон Футбол федерацияси президенти томонидан бундай ташрифлар барча вилоятлар бўйлаб ўтказилиши режалаштирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг