Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Оксана Чусовитина Бокудаги жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

Оксана Чусовитина Бокудаги жаҳон кубогида кумуш медални қўлга киритди

Фото:«Sports.uz»

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида аёллар ўртасида таяниб сакраш бўйича финал босқичи бўлиб ўтди.

Энг кучли 8 нафар спортчи орасида баҳс олиб борган вакиламиз Оксана Чусовитина 14,450 балл билан кумуш медалга сазовор бўлди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси хабар берди.

Финалчилар орасида фақатгина америкалик Жейд Кэри Чусовитинанинг натижасини яхшилай олди холос.  Шоҳсупанинг учинчи поғонасидан мексикалик Алекса Морено жой олди.

Спорт гимнастикаси. Жаҳон кубоги.

Аёллар, таяниб сакраш

1. Жейд Кэри (АҚШ) – 14,766
2. Оксана Чусовитина (Ўзбекистон) – 14,450
3. Алекса Морено (Мексика) – 14,249

Вакилимиз энди 20-23 март кунлари Дохада бўлиб ўтадиган навбатдаги жаҳон кубоги босқичига йўл олади. Янги регламентга кўра, айнан ушбу мусобақалар Токио-2020 Олимпаидаси квалификациясининг босқичлари ҳисобланади.

Оксана февраль ойида Мельбурн шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон кубогида аёллар ўртасидаги таяниб сакраш баҳсларида ҳам кумуш медал олган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг