Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Оксана Чусовитина жаҳон чемпионатида финалга чиқди

Оксана Чусовитина жаҳон чемпионатида финалга чиқди

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Мусобақада ўзбек спорти афсонаси Оксана Чусовитина ҳам иштирок этмоқда.

Ҳамюртимиз таяниб сакраш машқларида 14,200 балл жамғарди ва бешинчи натижа билан финалга йўл олди. Ҳал қилувчи баҳслар 2 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, спорт гимнастикаси бўйича 48-маротаба ташкил этилаётган ушбу жаҳон чемпионати Токио 2020 Олимпия ўйинлари учун дастлабки лицензион мусобақа ҳисобланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг