Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Олимпиада-2020 ўтказилиши сўроқ остида: май — синов ойи бўлади

Олимпиада-2020 ўтказилиши сўроқ остида: май — синов ойи бўлади

Фото: «The Bell»

Япониядаги Олимпиада коронавирус сабабли бекор қилиниши мумкин. Халқаро олимпия қўмитаси, эпидемик вазиятни ҳисобга олган ҳолда, бу мамлакатда халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш қанчалик хавфсизлигини текширмоқда.

Гарчи Япония коронавирус ўчоғи бўлмаса-да, «Diamond Princess» сайёҳлик лайнери «Кунчиқар юрт»даги вазиятни бутунлай издан чиқариб юборди. Ушбу кемада коронавирус билан касалланганлар аниқланганидан сўнг 3,5 минг нафар йўловчи карантинга тушганди.

Бироқ уларнинг орасида вирус тарқалишининг олдини олишнинг иложи бўлмади. Кемадаги 691 нафар йўловчида касаллик топилди, улардан тўрт нафари оламдан ўтди.

Япониянинг ўзида жами 19 851 кишига коронавирус ташхиси қўйилган.

ХОҚ аъзоси Дик Паунднинг таъкидлашича, Токио Олимпиадаси ташкилотчилари май ойи охирига қадар коронавирус назорат остига олингани борасида текширув ўтказишади.

«Олимпиадани бекор қилиш масаласи ҳам кўриб чиқилиши эҳтимолдан холи эмас», — деди Дик Паунд журналистларга берган баёнотида.

Лондон Токио Олимпиадасини Буюк Британияга кўчириш таклифини бергани ҳақида хабар қилгандик

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг