Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Олимпиада очилиш маросимида Ўзбекистон нечанчи бўлиб байроқ кўтариб ўтади?

Олимпиада очилиш маросимида Ўзбекистон нечанчи бўлиб байроқ кўтариб ўтади?

Фото: «Google.com»

Шу йилнинг 9-25 февраль кунлари Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки олимпия ўйинлари ўтказилади.

9 февраль куни мусобақанинг очилиш маросими ўтказилади. Ушбу мусобақада Ўзбекистон делегацияси Австрия ва Россия делегациясидан кейин 56-бўлиб мамлакат байроғини кўтариб ўтади.

Мусобақа очилишида ушбу маросимни, анъанага кўра, Греция делегацияси бошлаб беради. Уёғига эса рўйхат корейсча алфавит асосида давом эттирилади.

Олимпиадада икки нафар спортчимиз — Миша Ге (фигурали учиш) ва Комил Тўхтаев (тоғ чанғиси) баҳсларида юртимиз шарафини ҳимоя қилади.

Бугун маълум бўлишича, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг таклифига асосан, «UZREPORT TV» телеканали ушбу мусобақанинг эксклюзив трансляция ҳуқуқини расман сотиб олган.

Мусобақанинг очилиш маросими 9 февраль куни Тошкент вақти билан 16:00да бошланади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг