Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Осиё чемпионати совриндорлари тантанали равишда кутиб олинди (фото)

Осиё чемпионати совриндорлари тантанали равишда кутиб олинди (фото)

Ўзбекистон терма жамоаси.

Фото: «The-uff.com»

Хитой Тайпейи мамлакатида бўлиб ўтган футзал бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси 3-ўрин учун баҳсда Ироқ терма жамоасини мағлубиятга учратиб, мусобақанинг бронза медалларига сазовор бўлганди.

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари юртимизга қайтиб келишди. Футзалчиларимизни Ислом Каримов номидаги «Тошкент Халқаро аэропорти»да Ўзбекистон футбол Ассоциацияси мутассаддилари, мухлислар, футзалчиларнинг яқинлари ва ОАВ вакиллари томонидан тантанали равишда кутиб олинди.

Футзалчиларга Осиё чемпионатидаги ёрқин ўйин ва бронза медаллари учун миннатдорчилик билдирилиб, келгуси мусобақаларда бундан ҳам катта натижаларга эришишларига тилак билдирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг